AҚШнинг Чикаго штатидаги Грант Парк шаҳрида намойишчилар полиция билан тўқнашди. Бу ҳақда Fox 32 хабар берди.
Юзлаб намойишчилар Христофор Колумб ҳайкали ёнига тўпланиб, уни бузишга ҳаракат қилишди.
Намойишчиларни тарқатиш учун шаҳарнинг турли бурчакларидан ўнлаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари воқеа жойига етиб келдилар, натижада тўқнашувлар юз берди. Оқибатда 18 нафар полиция ходими жароҳат олди, баъзилари касалхонага ётқизилди ва 12 намойишчи ҳибсга олинди.