AҚШ президенти Дональд Трампнинг демократларни президентлик сайловлари пайтида фирибгарликда айблаши асоссиз, дея таъкидлади Associated Press (AР) овоз бериш жараёни учун масъул расмийларнинг баёнотларига асосланиб.
"2020 йилги сайловлар мамлакат бўйлаб муаммосиз ўтди. Ҳукумат расмийлари ва сайлов бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра, президент Дональд Трампнинг фирибгарликлар тўғрисидаги айбловлари мутлақо асоссиз", деб ёзди агентлик чоршанба куни.
"Ноябрь ойида Мичиган штатидаги сайловлар ҳар доимгидек муаммосиз ўтди, – деди Бош прокурор Дана Нессел. – Овозларни ҳисоблаш жараёнида қонунбузарликлар юз бермаган".
Висконсин штатида қонунбузарликлар тўғрисида ҳеч қандай шикоят йўқлиги эълон қилинди.
Республикачилар Невада штати давлат котиби Барбара Чегавске унинг идораси қанча шикоятларни қабул қилганлигини ҳисобламаслигини айтди, шу билан бирга "фирибгарликка оид кўплаб шикоятлар далилларга эга эмас".
"Демократ Жо Байден ғалаба қозонганидан сўнг Трамп сайловларнинг яхлитлигини обрўсизлантиришга уриниб кўрди ва натижалар бекор қилиниши тўғрисида далилларсиз баҳслашди", деб ёзади агентлик.