Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШда одамларни ўлдирадиган арилар пайдо бўлгани ростми?

A A A
АҚШда одамларни ўлдирадиган арилар пайдо бўлгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда одамларни чақиб, ўлдирадиган арилар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. "Aniq.uz" бу хабарлар қанчалик ҳақиқат эканлигига ойдинлик киритди.

Маълумотларга кўра, бундай арилар тарқалгани рост. Уларга "Осиё гигант шохли қотиллари" дея ном беришган. "Rg.ru" сайтининг 5 май куни берган маълумотига кўра, Америка Қўшма Штатларида айнан шундай арилар тарқалган ва хавф туғдирмоқда. New York Times нашри ҳам бу муаммога эътибор қаратди.

Бу арилар айни дамда асалариларни ўлдирмоқда. Вашингтон штатидаги асаларичи Тед Макфаллнинг айтишича, унинг асаларилари АҚШда илгари бўлмаган "гигант шохли қотиллар"нинг қурбони бўлган. Асалариларидан хабар олгани келган Тед минглаб асалариларнинг жасадларини кўрган. У ҳеч қачон бундай ҳолатга дуч келмаганини таъкидлайди.

Шимоли-ғарбий штат аҳолиси биринчи марта бу ҳашаротларни 2019 йил декабр ойида пайқагани маълум бўлди. Гап шундаки, булар ҳақиқатан ҳам хавфли ҳашаротлардир: Япониядан тарқалгани айтилган бу ҳашаротларни кунчиқар юртда шохли қотиллар дейишади. Бундай ариларнинг хавфли томони шундаки, узун ниши ҳатто зич тўқималарни ҳам тешиб ўтади. Тишлаши натижасида одамларда аллергик карахтлик юзага келади ва бу ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Ачинарлиси, ҳар йили Япониянинг 50 га яқин аҳолиси "гигант қотиллар"нинг қурбон бўлишади.

Айни дамда АҚШда ҳокимият бундай ариларни ёппасига қириб ташлаш режасини ишлаб чиқмоқда.

Киритилди: 11:59 20.05.2020. Ўқилди: 6860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда