АҚШ Адлия вазирлиги тўрт нафар америкалик фуқарони, жумладан иккита пенционерни Россия фойдасига жосуслик қилганликда айблади. Бу ҳақда департамент ўзининг расмий сайтида маълум қилди .
«Ҳакамлар ҳайъати 82 ёшли Омали Ешитела, 78 ёшли Пенни Хесс, 34 ёшли Жесси Невел ва 38 ёшли Август С. Роменни хорижий ҳукуматга жосуслик қилиш мақсадида фитна уюштирганликда айблади», — дейилади баёнотда.
Адлия вазирлигининг аниқлик киритишича, барча айбланувчилар Россиянинг глобаллашувга қарши ҳаракати билан алоқадор бўлиб, департаментга кўра, « АҚШ фуқароларини Россия расмийларига маълумот узатиш билан боғлиқ фаолиятга жалб қилиш» билан шуғулланади.