Калифорния штатининг Эскондидо шаҳри полицияси масжидга ўт қўйганларни қидирмоқда. Los Angeles Times нашри хабарига кўра, ҳодиса якшанба куни кечаси соат учларда содир бўлган.
Яхшики, масжиддагилардан бири ёнғинни сезиб қолган ва ўт ўчирувчилар келгунга қадар олов ўчирилган. Полиция текширув бошлагани учун масжидда бомдод намози ўқилмади.
Жиноятга неча киши алоқадорлиги ҳозирча аниқ эмас. Аммо жиноятчи(лар) масжидга кираверишда Янги Зеландия масжидларидаги теракт ҳақида ёзув қолдирган.
Маҳаллий полиция барча ибодатхоналарда ҳушёрликни ошириш кераклигини айтди.