Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШда кураш жиддий: тарафдорлари Трампдан воз кечмоқда

АҚШда кураш жиддий: тарафдорлари Трампдан воз кечмоқда

Дональд Трампнинг 2016 йилда АҚШ президенти бўлиши учун катта ҳисса қўшган уч штат бу гал Жо Байденни қўллаб-қувватламоқда. Демократ Байденнинг устунлиги сўнгги сўровлар орқали маълум бўлди, деб хабар беради Daily Mail.

Висконсин университети ва YouGov ташкилоти томонидан ўтказилган сўровларга кўра, Байден Трампдан Мичиган штатида 10 фоизга, Пенсильванияда саккиз фоизга ва Висконсин штатида тўққиз фоизга олдинда. Тадқиқотда таъкидланганидек, Демократик номзодни сайловларда муддатидан олдин овоз берганларнинг кўпчилиги қўллаб-қувватлади. Aмериканинг амалдаги раҳбари ҳали овоз бермаганлардан умид қилиши мумкин, аммо, у рақиби билан орадаги фарқни йўққа чиқара олмайди, деб ҳисобламоқда таҳлилчилар.

Шу билан бирга, Трампнинг ўзи Пенсильвания штатида ва 2016 йилдагига қараганда катта устунлик билан сайловларда ғалаба қозониши мумкинлигига ишонмоқда. Яқин келажакда у ушбу штатда ўз тарафдорлари учун учта йирик митинг ўтказишни режалаштирмоқда. Бунгача давлат раҳбари Нью-Хемпшир ва Мейнда бўлиб, ушбу штатларнинг камида бир неча сайловчиларини жалб қилишга умид боғлаганди.

Aввалроқ Байден президентлик сайловидан уч ҳафта олдин 2016 йилги сайловларда Трампни қўллаб-қувватлаган Огайо штатидаги фаолиятини кучайтиргани ҳақида хабар берилганди. Сўровномалар шуни кўрсатадики, бу галги президентлик учун кураш анча кескин кечади.

Сўровларга кўра, Байден яқинда Трампга нисбатан етакчилигини оширди. Шундай қилиб, октябрь ойи ўрталарида Жо Трампдан 17 фоизга олдинда бўлганлиги ҳақида хабар берилганди: сайловчиларнинг 57 фоизи Байденга овоз бериш ниятида, амалдаги президентни эса атиги 40 фоиз овоз берувчи ёқламоқда. Шу билан бирга, Трампнинг ўзи тўрт йил аввал бўлгани каби бу галги сайловларда ҳам ғалаба қозониш имкониятига эга бўлишини таъкидламоқда.

Киритилди: 17:13 27.10.2020. Ўқилди: 2128 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!