Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди

A A A
АҚШда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди

АҚШда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошлангани ҳақида хабар берилди.

Маълум қилинишича, айни пайтдаги вазият Қўшма Штатларда маълум маънода коронавируснинг навбатдаги тўлқини ҳақида айтишга замин яратган. Чунки сўнгги ойларда мамлакатда коронавируснинг бир нечта янги штаммлари пайдо бўлган.

«Ишонч билан айта оламанки, ҳозирда пандемиянинг навбатдаги тўлқини ичидамиз. Фақатгина яхши янгилик шундаки, амалдаги вактсиналар ушбу «британча» штамга қарши самарали ҳисобланади», — дея қайд этди президент Байденнинг COVID-19 ўтиш даври бўйича маслаҳат кенгаши аъзоси сифатида ишлаган Остерхолм.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда пандемия бошланганидан бери 30,7 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 554 мингдан ортиғи вафот этган.

Киритилди: 20:17 06.04.2021. Ўқилди: 2218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар