Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШда коронавирусга чалинганларнинг сони 15 миллиондан ошди

A A A
АҚШда коронавирусга чалинганларнинг сони 15 миллиондан ошди

"Reuters" агентлигининг статистикасига кўра, 9 декабрь ҳолатига кўра Америка Қўшма Штатларида коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 15 миллиондан ошди.

Айни пайтда АҚШ вирус тарқалиши ва қурбонлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. Бу мамлакатда ўтган ҳафтанинг ўзида 15 мингдан ортиқ одам CОVID-19 сабаб дунёни тарк этган. Қурбонларнинг умумий сони эса 293 511 тани ташкил қилмоқда.

АҚШда коронавирус тарқалиши яқин орада камаядиганга ўхшамаяпти. Тиббиёт экспертлари яқинлашиб келаётган йил охиридаги байрамларда одамларнинг бир жойга тўпланишлари касаллик тарқалишини янада кучайишига олиб келишидан огоҳлантиришмоқда.

Киритилди: 07:04 10.12.2020. Ўқилди: 2023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда