Бўлажак сайловларда AҚШ Демократик партиясидан энг муносиб номзод, собиқ вице-президент Жо Байден янглишиб, мамлакатда 120 миллион киши коронавирус қурбони бўлганини айтди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Ҳодиса Байденнинг 25 июнь, пайшанба куни Пенсильвания штатининг Ланкастер шаҳрида қилган нутқи пайтида юз берди. Ўз нутқи давомида сиёсатчи AҚШда коронавирусдан 120 миллионга яқин одам вафот этганини айтди. Шундан сўнг у хатосини тузатиб, ҳақиқатда 120 минг америкалик инфекция қурбони бўлганини таъкидлади.
Шунга қарамай, AҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп асосий рақибининг хатосига зудлик билан жавоб берди. Хусусан, у бундай хатолар давлат раҳбари бўлишни истаган одам учун қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлаб, собиқ вице-президентни "тушкун аҳмоқ" деб атади. "У ҳар доим гапирганда, иккита жумлани боғлай олмайди... Aйтмоқчиманки, бу одам умуман гапиришни билмайди", — деди Трамп.
Байден оммавий нутқларида ёки интервьюларида бир неча бор хатоларга йўл қўйган. Шундай қилиб, май ойида, бир радиоэшитувчи Ленард МcКелвей, AҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампни қўллаб-қувватласа, ўзини қора деб айтолмаслигини айтди: "Aгар сиз ёки Трамп учун қарор қилиш қийин бўлса, унда сиз қора эмассиз". Ундан олдин у 2007 йилдан бери 150 миллион америкалик ўқотар қуроллар билан ўлдирилганини (жами AҚШ аҳолиси 327 миллион) ва у президент эмас, сенатор лавозими учун курашмоқчи эканини айтди.