Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШда коллеж яқинида отишма юз берди, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

A A A
АҚШда коллеж яқинида отишма юз берди, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

7 июнь куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги Комптон коллежи яқинида юз берган отишма натижасида бир киши ҳалок бўлди, камида тўрт киши яраланди.

Бу ҳақда маҳаллий шериф департаменти маълум қилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига кўра, воқеанинг коллежга алоқаси йўқ. Қайд этилишича, отишма давомида беш киши жароҳат олган, бироқ улардан бири шифохонага олиб кетилаётганда ҳалок бўлган.

Ҳодиса сабаблари ва жиноятчининг шахси ҳозирча аниқланмаган.

Киритилди: 12:31 08.06.2024. Ўқилди: 991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!