AҚШнинг Ғарбий Виржиния штатидаги кимё заводида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Ҳозирда заводдан 40 км радиусда яшовчи аҳолини уйларидан чиқмасликка чақиришмоқда.
Портлаш натижасида камида тўрт киши жароҳат олгани айтилмоқда. Мазкур заводда жами 200 киши ишлайди.
Маълум бўлишича, фожиа метанол ва хлорли оқартириш идишлари портлаганлиги оқибатида юз берган.
Жабрланганлар аллақачон касалхонага ётқизилган. Бироқ уларнинг аҳволи ҳақида ҳали маълумотлар йўқ.