Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

AҚШда ишсизлик даражаси катта даражада ўсди

A A A
AҚШда ишсизлик даражаси катта даражада ўсди

Июль ойида AҚШда ишсизлик даражаси 4,3 фоиз ошган. Бу 2021 йил октябрь ойидан бери энг юқори кўрсаткич. Мамлакат меҳнат вазирлиги маълумотига кўра, таҳлилчиларнинг бу борадаги тахмини ўртача 4,1 фоиздан ошмаслигини кўрсатган эди.

Меҳнат статистикаси бюроси хабар беришича, ҳисобот даврида 114,000 янги иш ўрни яратилган. Бу 2020 йил декабридан буён энг паст натижа.

Ҳозир сустликнинг дастлабки белгилари намоён бўлса-да, узоқ муддатли истиқболда дунёнинг энг йирик иқтисодиёти меҳнат бозори барқарорлигича қолиши кутиляпти. Айнан шу прогноз AҚШ Федерал захира банки пул-кредит сиёсатининг ҳал қилувчи омили ҳисобланади.

Aпрель ойида Иқтисодий статистика бюроси (BEA) 2024 йил биринчи чорагида мамлакат ялпи ички маҳсулоти 1,6 фоиз ўсгани ҳақида хабар берган эди. Умуман, бу кўрсаткич суръати 2023 йил тўртинчи чорагига нисбатан сезиларли даражада секинлашиб, 3,4 фоизни ташкил этган.

Киритилди: 09:44 04.08.2024. Ўқилди: 1576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!