Бугун 25 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШда Чарли Киркни хотирлаш маросими бўлиб ўтди

АҚШда Чарли Киркни хотирлаш маросими бўлиб ўтди

Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

"Тадбирга 200 мингга яқин одам келди. Аризона штати Глендейл шаҳридаги 73 минг одамни сиғдира оладиган State Farm Stadium стадиони тўлиб кетган, аренани ташқарисида ҳам юзлаб одамлар тўпланган", деб хабар беради телеканал.

CNN мухбирининг сўзларига кўра, тадбирда энг юқори SEAR-1 хавфсизлик даражаси билан таъминланди, унда АҚШ президенти Доналд Трамп ва вице-президент Жей Ди Вэнс иштирок этди. Саҳнада ҳимояни таъминлаш учун ўқ ўтмас шиша ўрнатилди.

Доналд Трампнинг таъсирли иттифоқчиси, консерватив фаол Чарли Кирк 10 сентябр куни Юта штатидаги университетда чиқиш қилаётган вақтида суиқасд қурбони бўлган эди. Унинг ўлдирилишида гумонланувчи сифатида Тайлер Робинсон қўлга олинган.

Киритилди: 11:50 22.09.2025. Ўқилди: 564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!