Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда бир кунда икки мактабда отишма қайд этилди

A A A
АҚШда бир кунда икки мактабда отишма қайд этилди

Жоржия штати Клейтон огругидаги мактаб қошидаги автомобиллар тўхташ жойида юз берган отишма вақтида бир аёл ҳалок бўлган, яна икки кишининг жароҳатлангани айтилмоқда. ЎзАнинг хабар беришича, полиция бу маълумотни тасдиқлаган. 
Ҳодиса Маунт-Зайон мактабида битирув маросими бўлаётган вақтда содир бўлди. Уч нафар жабрланувчи яқин атрофдаги шифохонага етказилди. Улардан бири шифохонада ҳаётдан кўз юмган. 
Икки нафар жароҳатланганларнинг ҳолати ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, улардан ҳеч бири мактабда ўқимаган.

1520885029.jpg
Полиция вакилининг таъкидлашича, отишма низо сабабли юз берган. 
Бу кун давомидаАмерика мактабларида қайд этилган иккинчи отишма бўлиб, бир неча соат илгари Санта-Федаги (Техас штати) мактаб ўқувчисининг атрофдагиларга қарата ўт очиши оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, яна ўн нафар инсон жароҳатланди. 
Ҳужумни 17 ёшли Димитриос Пагуртзис амалга оширгани айтилмоқда. У ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган вақтда қўлга олинганва гаров пули эвазига озодликка чиқармаслик шарти билан Галвестон округи қамоқхонасига жойлаштирилган. Пагуртзис ўта оғир жиноятни амалга оширишда айбланмоқда. 
Губернатор Грег Эбботнинг таъкидлашича, қурол ва 38-калибрли револьвер Пагуртзиснинг отасига тегишли бўлган. Бундан ташқари, унинг машинасидан портловчи қурилмалар ва Молотов коктейллари топилган. 
Ўсмирни бу жиноятни амалга оширишга нима туртки бергани аниқлаштирилганича йўқ. 

Киритилди: 05:36 19.05.2018. Ўқилди: 1541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар