Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШда Binance судга берилди

АҚШда Binance судга берилди

АҚШ товар фьючерслари савдо комиссияси (CFTC) дунёдаги энг йирик криптовалюта биржаси Binance ва унинг бош директори Чангпенг Чжао устидан судга мурожаат қилди. CFTC'нинг 27 март, душанба куни эълон қилинган пресс-релизида таъкидланганидек, бунга товар биржалари тўғрисидаги қонуннинг, шунингдек, регулятор қоидаларининг бир неча бор бузилиши сабаб бўлган.

Даъвога кўра, Binance 2019 йил июль ойидан бери АҚШ фуқароларига дериватив савдони таклиф қилмоқда, аммо унинг мувофиқлик дастури самарасиз. Бундан ташқари, компания ўз ходимлари ва мижозларига корпоратив фойдани максимал даражада ошириш учун назоратни четлаб ўтишни тавсия қилган, дейилади ҳужжатда.

CFTC маълумотларига кўра, кўриб чиқилаётган даврнинг аксарият қисмида Binance ўз мижозларидан платформада савдо қилишдан олдин идентификация маълумотларини тақдим этишни талаб қилмаган, гарчи қонун бўйича фьючерс трейдерлари бундай маълумотларни тўплашлари шарт. Бундан ташқари, Binance, CFTC маълумотларига кўра, терроризмни молиялаштириш ва пул ювишнинг олдини олиш учун мўлжалланган асосий мувофиқлик тартиб-қоидаларини амалга оширмаган.

Киритилди: 09:31 28.03.2023. Ўқилди: 881 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!