Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

AҚШда айиқ аёлни ўлдирди

A A A
AҚШда айиқ аёлни ўлдирди

Гриззли айиғи тунда Монтанадаги кичик шаҳарчада бир аёлни чодиридан тортиб олиб, лагердошлари айиққа қарши спрейдан фойдалангунига қадар аёлни ўлдирди, дея хабар қилди чоршанба куни ёввойи табиат вакиллари.

Калифорниялик 65 ёшли Леа Девис Локан узоқ масофага велосипед ҳайдовчи эди ва у жамоаси билан сешанба куни ўлдирилган ғарбий Монтанадаги лагерда тўхтаб ўтган.

Локан икки нафар велосипедчи билан почта алоқаси пункти яқинида жойлашган лагерга жойлашган бўлиб, бу ерга айиқнинг иккинчи марта ташрифи чоғида вафот этди, дейди расмийлар.

Оғирлиги тахминан 400 фунт (181 килограмм) бўлган гриззли айиғи дастлаб лагерни тунги соат 3 ларда безовта қилган. Велосипедчиларнинг сўзларига кўра, улар чодирларидан овқат олиб чиқиб, беришган ва яна ухлаганлар.

Пауелл округи шерифининг айтишича, жабрланувчининг уйи яқинидаги чодирда икки киши ҳужум товушларидан уйғонган, фавқулодда чақирув эрталаб соат 4:15 да келган.

Чоршанба куни расмийлар айиқни вертолётда қидирдилар, аммо топилмади.

"Aйиқ топилса ўлдирилади", - дейди "Балиқ, ёввойи табиат ва боғлар" ташкилоти вакили Грег Лемон.

Киритилди: 13:08 08.07.2021. Ўқилди: 4558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар