АҚШда шатдаун сабабли авиақатновлар тўхтатилиши мумкин, деб хабар бермоқда Bloomberg
Қўшма Штатлар транспорт вазири Шон Даффи шатдаун туфайли парвозлар хавфсизлигига таҳдид юзага кекса, мамлакат ҳаво ҳудудини ёпишини маълум қилди.
Bloomberg'нинг қайд этишича, Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси (FAA) диспетчерлар етишмаслиги сабабли аэропортлардаги ҳаракатни секинлаштирган.
Маълумотларга кўра, Қўшма Штатларда жума куни 6200 дан ортиқ рейс кечиктирилган, деярли 500 таси бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар Сенати федерал харажатларни молиялаштириш бўйича қонун лойиҳаларидан ҳеч бирини қабул қилмаган ва 1 октябрдан бошлаб ҳукумат фаолиятининг қисман тўхтатилиши, яъни шатдаун бошланган эди.