АҚШда 5 нафар россиялик ҳарбий техника сотиб олганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Улар орасида ФСБ ходими ва икки АҚШ фуқароси бор.
Адлия вазирлигининг билдиришича, қўлга олинганлар ядровий, гипертовушли қуроллар ва бошқа ҳарбий технологияларни яратишда қўлланилиши мумкин бўлган электрон бутловчи қисмларни ноқонуний сотиб олиб, экспорт қилган.