АҚШнинг Индиана штатида қор ёғиши туфайли штатлараро автомагистралда 45 га яқин машина тўқнашиб кетди.
Бу ҳақда NBC News хабар берди.
АҚШда совуқ об-ҳаво бир нечта ҳодисаларга сабаб бўлди.
Терре-Хотдан тахминан 10 мил (16 километр) узоқликда жойлашган I-70 автомагистралида содир бўлган катта автоҳалокат шулардан бири.
Яхшиямки, тўқнашувда ҳеч ким жиддий жароҳат олмади.
Воқеа жойидан олинган кадрларга қараганда, автомагистрал машиналар билан тўлган, уларнинг баъзилари майсазорга сирғалиб кетган. Ғарбий йўналишдаги транспорт йўлаклари ёпилди, деб хабар берди nur.kz.