Бир кунда Американинг Арканзас ва Алабама штатларида 17 маротаба торнадо қайд этилди. Кучли ёмғир, момақалдироқ ва шиддатли шамол уйларга зарар етказди ва дарахтларни қулатди. Электр тармоқларида муаммолар учради. мактаблар ва ташқи эмлаш марказлари ёпилди. Fox News телеканали маълумотига кўра, 70 мингдан ортиқ уйлар ва корхоналар электр энергиясиз қолган.