Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ ЮНЕСКОни тарк этмоқда

A A A
АҚШ ЮНЕСКОни тарк этмоқда

31 декабрда АҚШнинг ЮНЕСКОдан чиқиш қарори кучга киради. Бу қарор ҳақида 2017 йил октябрда эълон қилинганди.

Энди АҚШ халқаро ташкилотда кузатувчи бўлиб қолади. АҚШ 2011 йилдан бери ЮНЕСКОга бадал тўламай келган. Ҳозирда Вашингтоннинг тўланмаган бадаллар бўйича қарзи 500 млн доллардан ошиб кетган.

1984 йилда ҳам собиқ президент Рональд Рейган маъмурияти ушбу ташкилотни аксиламерикалик ва исрофгарчиликда айблаб уни тарк этганди. АҚШ ташкилотга 2003 йилда қайтган. АҚШнинг ҳозирги қарорига араб-исроил можаросидаги зиддиятлар сабаб бўлган.

АҚШ ташкилотни тарк этиши билан бутунжаҳон мероси қўмитасига сайланиш имкониятидан маҳрум бўлади. Бу қўмита молиявий ёрдамнинг тақсимланиши ва қандай объектлар ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилишини ҳал қилиш билан шуғулланади.

Киритилди: 10:47 31.12.2018. Ўқилди: 1568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар