Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Яқин Шарққа қўшимча кучлар юборади

АҚШ Яқин Шарққа қўшимча кучлар юборади

АҚШ эҳтимолий уруш фонида Яқин Шарққа қўшимча кучлар юбормоқда. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлигидаги манбага таяниб, France24 хабар берди.

АҚШ Эрон Исроилга ҳужум қилиши мумкинлигидан хавотири кучайгани сабаб Яқин Шарққа қўшимча кучлар юбораётганини эълон қилди.

Биз минтақавий жиловлаш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ва АҚШ кучлари ҳимоясини кучайтириш учун минтақага қўшимча кучларни олиб боряпмиз”, — деди АҚШ Мудофаа вазирлигининг аноним расмийси.

У вазирлик Эроннинг Исроилга қарши кенг кўламли ҳужумидан қўрқишини таъкидлади. 12 апрель куни Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант ва АҚШ генерали Эрик Курилла билан Эроннинг Исроилга эҳтимолий ҳужумига тайёргарлик кўриш юзасидан учрашув ўтказди.

Галлант идораси баёнотига кўра, Эроннинг Исроилга қарши ҳужуми минтақавий кескинлашувга олиб келиши мумкин. Бунга эса асло йўл қўйиб бўлмаслиги таъкидланиб, Исроилни қўллаб-қувватлагани учун Галлант АҚШга миннатдорлик билдирган.

Киритилди: 10:14 13.04.2024. Ўқилди: 638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!