Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Япониядаги базаларида ҳаво кучларини янгилашни режалаштирмоқда

АҚШ Япониядаги базаларида ҳаво кучларини янгилашни режалаштирмоқда

Қўшма Штатлар Япониядаги ҳаво базаларида жойлашган тактик ҳарбий авиация гуруҳини янгилаш режаларини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) баёнотида айтилади.

Келгуси бир неча йил ичида амалга ошириладиган модернизация режаси 10 миллиард доллардан ортиқ сармояни ўз ичига олади. Бу режа АҚШ-Япония иттифоқини мустаҳкамлайди, минтақавий жиловлаш ва Ҳинд-Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлайди, деди Пентагон.

Хусусан, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Япониянинг Окинава префектурасидаги Кадена авиабазасида 48 та истеъфодаги F-15C/Д ўрнига 36 та янгиланган F-15ЭХ қирувчи самолётларини жойлаштиради. Бундан ташқари, ҳозирда Аомори префектурасидаги Мисава авиабазасида жойлашган 36 та F-16 самолёти 48 та F-35А қирувчиси билан алмаштирилади.

Киритилди: 22:01 05.07.2024. Ўқилди: 609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!