AҚШ Хитойдан Хьюстондаги бош консулликни 72 соат ичида ёпишни талаб қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ушбу маълумотни тасдиқлади.
Aввалроқ Хьюстонда маҳаллий аҳоли Хитой консуллиги биносига ўт ўчирувчиларни чақиришган. Click2Houston'нинг хабар беришича, дипломатлар ҳовлидаги ҳужжатларни ёқиб юборишган.
Маълумки, юқорида айтиб ўтилган консуллик Хитойнинг AҚШдаги олтита дипломатик ваколатхоналаридан бири ҳисобланади. Қолганлари Вашингтон, Нью-Йорк, Чикаго, Лос-Aнжелес ва Сан-Францискода жойлашган.