AҚШ Хитой билан бешта маданий алмашинув дастурини тугатмоқда. Бу ҳақда AҚШ Давлат департаменти раҳбари Майк Помпео хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу дастурлар Хитой ҳукумати томонидан "юмшоқ куч ишлатиш орқали тарғибот воситаси сифатида" молиялаштирилади. Хусусан, улар "AҚШ давлат идоралари ходимларининг чет эл пуллари билан саёҳат қилишларига" рухсат беришди.
Тугатилган дастурлар: сиёсатчилар учун Хитойга таълим сафари дастурлари, AҚШ-Хитой дўстлиги, Транс-Тинч океани алмашинуви, раҳбарлар алмашинуви ва Гонконг таълим ва маданий дастури.
Таъкидланишича, ушбу "алмашинувлар" хитойликларга эмас, балки Хитой коммунистик партияси амалдорларига кўпроқ тааллуқли.