Бугун 15 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ ва Европа Украина учун тинчлик режасини ишлаб чиқмоқдами?

АҚШ ва Европа Украина учун тинчлик режасини ишлаб чиқмоқдами?

Ушбу режа фронт чизиғини музлатиш ҳамда НАТО моделига асосланган хавфсизлик кафолатларини тақдим этишни назарда тутади, деб ёзмоқда The Washington Post.

Американинг "Washington Post" нашрининг ёзишича, АҚШ ва Европа расмийлари Россия урушини тугатиш режасини ишлаб чиқмоқда. Украина президенти идораси буни "яхши пиар" деб атади.

Америкалик музокарачилар Германия, Буюк Британия ва Франция вакиллари билан биргаликда Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича янги тинчлик режасини ишлаб чиқмоқда

Нашрнинг қайд этишича, муҳокама қилинаётган бешта асосий шарт қуйидагилардан иборат:

- Ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва томонларнинг ҳудудий ён бериш эҳтимоли;

- Украинага НАТОнинг 5-моддасига ўхшаш хавфсизлик кафолатларини бериш;

- Украинани қайта тиклаш ва жабрланганларга товон пули тўлаш;

- Украина, Россия ва Европа ўртасида Россия нефти ва гази етказиб беришни қайта тиклашга имкон берувчи энергетика келишуви;

- Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш эҳтимоли.

Киритилди: 22:48 13.10.2026. Ўқилди: 503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!