Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди

АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди

АҚШ ва Эрон ўртасида Покистон бошчилигидаги минтақавий воситачилар томонидан олиб борилаётган сулҳ музокараларининг навбатдаги босқичи боши берк кўчага кириб қолди. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) нашри воситачиларга таяниб хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Теҳрон Вашингтоннинг талабларини «қабул қилиб бўлмас» деб атаган ҳолда, Исломободда Америка расмийлари билан учрашишдан бош тортган. Шу билан бирга, Туркия ва Миср вазиятдан чиқиш йўлларини излашда давом этмоқда ва музокаралар учун Доҳа ҳамда Истанбул каби янги майдончаларни кўриб чиқмоқда.

Воситачилар томонларга музокараларни «жонлантириш» ва жараённи олдинга суришга ёрдам берадиган «янги ғоялар» таклиф қилишдан умидвор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон урушни тўхтатиш учун бир қатор шартларни илгари сурган эди. Жумладан, Қўшма Штатлар томонидан репарация тўланиши, Америка қўшинларининг Яқин Шарқдаги базалардан олиб чиқилиши ва янги зарбалардан воз кечиш бўйича кафолатлар берилиши талаб қилинган.

Киритилди: 23:30 03.04.2026. Ўқилди: 267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!