Вашингтон ва Теҳрон икки фуқароликка эга АҚШнинг беш фуқароси ва Қўшма Штатларда қамоқда сақланаётган бир хил миқдордаги эронликларни алмашишга яқин турибди, деб ёзади Reuters музокаралардан хабардор саккиз манбага таяниб.
Агентлик қайд этишича, Қатар алмашинувда асосий роллардан бирини ўйнаши керак. Биринчи қадам сифатида Эрон август ойида Теҳрон қамоқхонасидан тўрт нафар АҚШ фуқаросини уй қамоғига ўтказган эди. Давлат котиби Энтони Блинкен буни уларнинг ватанга қайтишига олиб келадиган жараённинг бошланиши деб атади.
Қатар АҚШ ва Эрон ўртасидаги алмашинувни муҳокама қилиш жойига айланди. Музокараларнинг камида саккиз раунди у ерда бўлиб ўтди, деди агентлик манбаси. Бундан ташқари, учта суҳбатдошнинг айтишича, айнан шу мамлакатда маҳбуслар алмашинуви тўғридан-тўғри амалга оширилиши керак.
Келгуси ҳафта блокировка қилинган Эрон маблағларининг 6 миллиард доллари Қатар банкларига ўтказилади, улар айирбошлаш жараёнини бошлайди, дея хабар беради агентлик. Доҳа, шунингдек, АҚШ санкциялари бузилмаслигини таъминлаш учун Теҳрон бўшатилган пулларни қандай сарфлаётганини кузатиб боради. "Эрон дастлаб маблағларга тўғридан-тўғри киришни хоҳлади, аммо охир-оқибат Қатар орқали киришга рози бўлди", деди агентликка дипломатик манба.