Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ ва Эрон музокаралари келгуси ҳафта бўлиб ўтиши кутилмоқда

АҚШ ва Эрон музокаралари келгуси ҳафта бўлиб ўтиши кутилмоқда

АҚШ ва Эрон музокаралари келгуси ҳафта бўлиб ўтиши кутилмоқда.

​Покистон хавфсизлик хизматидаги манбаларнинг Al Jazeera телеканалига маълум қилишича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар келгуси жума кунига қадар ўтказилиши эҳтимоли юқори. Бунга асосий сабаб сифатида Исломобод яқинидаги Равалпинди авиабазасига Қўшма Штатларнинг иккита "C-17 Globemaster" оғир транспорт самолёти қўнгани кўрсатилмоқда.

​Шунингдек, Исломободнинг "қизил ҳудуди"га олиб борувчи йўллар хавфсизлик чоралари кучайтирилгани сабабли вақтинча ёпилган. Шаҳардаги йирик "Serenа" ва "Marriott" меҳмонхоналаридан меҳмонлар чиқариб юборилгани ва жумага қадар янги бронлар тўхтатилгани ҳам юқори даражадаги учрашувга тайёргарлик кўрилаётганидан далолат беради.

Киритилди: Бугун 13:54. Ўқилди: 216 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!