АҚШ ва Буюк Британия қуролли кучлари ҳусийларнинг «Ансор Аллоҳ» ҳаракати назорати остидаги Яманнинг Ал-Ҳодейда вилоятига янги зарба берди.
Бу ҳақда "Al Mayadeen” телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ас-Салиф қирғоқ минтақасидаги Рас-Иса портига яқин жойлар ҳужумга учраган.
Телеканал ушбу ҳужум оқибатларини ошкор қилмади.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Ғазо секторидаги қирғини бошлангандан кейин «Ансор Аллоҳ» Исроил ҳудудига ҳужум қилиб, Исроил билан боғлиқ кемаларни Қизил денгиз ва Боб ал-Мандаб сувлари орқали ўтказмаслик билан таҳдид қилган эди.