Манамадаги АҚШ элчихонаси Байҳрайндаги барча америкаликларга Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб уйдан чиқмасликни тавсия қилди.
Баёнотда айтилишича, АҚШ ҳукумат ходимларига ҳам уйдан чиқмаслик буйруғи берилган.
Фуқароларга хавфсиз биноларда қолиш, ойна ва очиқ жойлардан узоқ бўлиш, шунингдек сув, озиқ-овқат ва дори-дармон захирасини тайёрлаб қўйиш тавсия этилган. Консуллик хизматлари эса вақтинча тўхтатилган.