Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

АҚШ украинларда биотадқиқот ўтказганини тан олди

АҚШ украинларда биотадқиқот ўтказганини тан олди

АҚШ Женевадаги Биологик ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияга аъзо давлатлар йиғилишида Украинадан фуқароларнинг патоген (касаллик қўзғатувчи) штаммлари ва биомериаллари намуналари олиб чиқилганини тан олди. Бу ҳақда Россия Қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари раҳбари Игорь Кириллов маълум қилди.

“АҚШ ва Украинанинг Украина фуқароларидан штаммлар ва биоматериаллар олиб чиқиш ва ҳарбий хизматчилар, кам таъминланган фуқаролар ҳамда аҳолининг энг ҳимояланмаган қатламидан бири – руҳий касалхоналар беморларида тадқиқот ўтказишда этика меъёрларига риоя қилишга оид тушунтиришлари ғоят ишонарсиз бўлди”, - деди у.

Кирилловнинг таъкидлашича, бу масалани муҳокама қилиш чоғида Америка делегацияси шунга ўхшаш фактларни тан олган ва “шу билан бирга, АҚШга патоген биоматериллар намуналари бериш “гоҳида бўлиб турганини” айтган”

Женевада 5-9 сентябрь кунлари Биологик ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияга аъзо давлатлар йиғилиши бўлиб ўтган. Россия АҚШ ва Украина конвенциянинг I ва IV моддаларини бузганлиги учун уни ўтказиш ташаббуси билан чиққан. Кирилловнинг сўзларига кўра, Россия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, жумладан, Украина биолабораторияларидаги патоген материаллар тўплангани қисми ҳақиқий эканлиги бирор бир делегацияда шубҳа туғдирмаган.

Киритилди: 19:46 19.09.2022. Ўқилди: 4014 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!