Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Украинага сафарбарлик тўғрисидаги қонунни қабул қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда асосий рол ўйнаган

АҚШ Украинага сафарбарлик тўғрисидаги қонунни қабул қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда асосий рол ўйнаган

АҚШ расмийлари Украина ҳукуматига сафарбарлик тўғрисидаги қонунни қабул қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда асосий рол ўйнаган.

Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Жеймс О'Брайен яқинда Киевга қилган ташрифи чоғида фронтдаги вазиятни барқарорлаштириш учун нафақат артиллерия, балки давлатнинг сафарбарлик ҳаракатлари ҳам муҳимлигини таъкидлаган. "Украина жанг қилиш учун керакли одамларга эга эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак", — дея айтиб ўтган эди давлат котиби ёрдамчиси матбуот анжуманида.

Хабарда шунингдек, Украина расмийлари ҳозир ҳарбий ёшдаги, жумладан, хорижда бўлган эркакларни ҳам таъқиб қилаётганлиги, қўшимча қилинган.

Киритилди: 18:00 27.04.2024. Ўқилди: 990 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!