Оқ уй матбуот котиби Жен Псакининг айтишича, Қўшма Штатлар Украинага қўшин юборишдан бош тортади, ҳатто у ерда ноанъанавий қуроллар қўлланилса ҳам. Бу ҳақда РИA Новости хабар берди.
"AҚШ қўшинларини Украинага юбориш ва Россияга қарши уруш олиб бориш — бизнинг бундай ниятимиз йўқ", деди Псаки. Унинг сўзларига кўра, AҚШ президенти Жо Байденнинг бу борадаги ниятлари ўзгармаган.
Бундан ташқари, Оқ уй матбуот котиби кимёвий ва биологик ҳарбий дастурлар мавзусига тўхталиб, Қўшма Штатларда бу дастурлар мавжудлигини инкор этиб, Россияда бундай имкониятлар борлигини таъкидлади.