АҚШ президенти Жо Байден Украинага 600 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
Пакетга HIMARS ракета тизимлари, тунги кўриш тизимлари, миналардан тозалаш ускуналари, артиллерия снарядлари ва бошқа жиҳозлар киради.
Пентагон, шунингдек, янги пакет Украина ҳарбийларини тайёрлашни ўз ичига олганини маълум қилди.
Россия босқинининг бошланишидан бери Вашингтон Киевга 15,1 миллиард долларга яқин ҳарбий ёрдам юборди.