Америка Қўшма Штатлари Украинага хавфсизлик бўйича яна 275 миллион долларлик ёрдам пакети ажратади. Бу ҳақда “Интерфакс” Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингхга таяниб хабар бермоқда.
"Бугун вазирлик Украинанинг хавфсизлик ва мудофаа эҳтиёжларини қондириш учун Президентга 275 миллион долларлик 24-ёрдам пакети тасдиқланганини эълон қилади", деди у.
Сингхнинг таъкидлашича, ҳарбий ёрдамга HIMARS ракета тизимлари учун қўшимча ўқ-дорилар, 5000 та юқори аниқликдаги 155 мм артиллерия снарядлари, 1300 дан ортиқ танкга қарши тизимлар, 125 та армия йўлтанламаслари ва тўртта сунъий йўлдош антенналари сотиб олиш учун маблағлар киради.
Қайд этилишича, президент Жо Байден бошқаруви бошланганидан бери AҚШ Украинага 18,5 миллиард доллардан ортиқ миқдорда ҳарбий ёрдам кўрсатган.