Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Украинага 1400 та Стингер топширди

A A A
АҚШ Украинага 1400 та Стингер топширди

Қўшма Штатлар Украинага 1400 та Стингер одам-кўчма ҳаво мудофаа тизими ва 6500 та Жавелин танкга қарши ракета комплексларини етказиб берди, деди украиналик депутат Кира Рудик.

Етказиб беришлар рўйхатига Ми-17 вертолётлари, Ҳарпун ракета тизимлари ва дронлари ҳам киради.

Шу ҳафта АҚШ президенти Жо Байден Америка Украинага Донбасдаги мудофаа учун яна 1 миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб беришини маълум қилди.

Бундан ташқари, Германиянинг Украинадаги элчиси Анка Фелдхусен Украина оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида яқин ҳафталарда Германиядан Украина Қуролли кучлари эҳтиёжлари учун гаубитсалар келтирилиши кутилаётганини айтди.

У шунингдек, канслер Олаф Шольцнинг замонавий ҳаво мудофаа тизимлари Украинага Германиядан "октябрга яқинроқ" юборилиши ҳақидаги ваъдаларини тасдиқлади. Ҳозир, унинг сўзларига кўра, улар ишлаб чиқариш босқичида.

Киритилди: 14:49 19.06.2022. Ўқилди: 5949 марта. Фикрлар сони: 14 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар