Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Украина учун ўқ-дори заводи қурмоқда

A A A
АҚШ Украина учун ўқ-дори заводи қурмоқда

АҚШ Техасда Украина учун 155 мм снарядлар ишлаб чиқарадиган завод қуряпти.

NYT ёзишича, бу Пентагон Украинада уруш бошланганидан бери нолдан қураётган биринчи шундай корхона бўлади.

Пенсилвания штатининг Скрэнтоне ва Уилкс-Барре шаҳарларидаги заводлар биргаликда ойига тахминан 36 000 га яқин снаряд ишлаб чиқаради. General Dynamics компаниясининг Техаснинг Мескит шаҳридаги янги корхонаси тўлиқ қувват билан ишга туширилгандан сўнг ойига 30 минг дона маҳсулот ишлаб чиқаради.

Бироқ, газета таъкидлашича, Украина ўтган ёзда ҳужумга ўтганда кунига 4000 дан 7000 гача шундай снарядларни отган.

Киритилди: 12:07 30.05.2024. Ўқилди: 2180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда