Украина қуролли кучларининг асосий муаммоси — украиналик ҳарбий хизматчиларнинг аҳволи. Бу ҳақда Майк Рожерс номидаги разведка ва глобал ишлар маркази директори Жошуа Ҳумински The Hill нашрига айтиб ўтди.
“Энг катта муаммо — бу кадрлар. Ғарб дунёдаги барча ёрдамни бера олади, лекин украиналикларни кўпайтира олмайди”, — деган у.
Ғарб давлатлари, хусусан, Буюк Британия учун Украина аскарларининг жанговар тайёргарлигини сақлаш долзарб муаммога айланиб бормоқда.
“Украина армияси ходимларини фронт чизиғидан олиб чиқиш, уларга дам бериш, машғулотлар ўтказиш ва фронтга қайтиш Буюк Британия ва бошқа давлатлар учун асосий муаммо ҳисобланади”, — деди Ҳумински.