Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Туркияга ҳам санкциялар жорий қилди

A A A
АҚШ Туркияга ҳам санкциялар жорий қилди

АҚШ Туркияга Россиянинг C-400 зенит-ракета комплексларини сотиб олганлиги сабабли санкциялар жорий қилган. 

АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг сўзларига кўра, Туркия расмийлари зудлик билан Вашингтон билан биргаликда "С-400 муаммосини" ҳал қилишга киришиши керак. Давлат департаменти раҳбари яна Россияни "жазо" қўллаш билан қўрқитди.

АҚШ молия вазирлиги Туркия мудофаа саноати раҳбари Исмоил Демир ва яна 3 нафар турк амалдорларига  қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда ТАСС давлат департаменти раҳбарига асосланиб хабар берди.

"Туркия АҚШнинг минтақавий хавфсизлик бўйича  муҳим шеригидир ва биз С-400 тўсиғини энг қисқа вақт ичида бартараф этиш орқали мудофаа соҳасидаги узоқ йиллик самарали ҳамкорлигимизни давом эттиришни истаймиз", деди Помпео.

“Ушбу санкциялар Россия Федерациясининг  мудофаа ва разведка масалалари  бўйича муҳим битимлар эришувига АҚШ тоқат қилмаслигининг аниқ белгисидир”, деди у.

"Бугунги ҳаракатлар Туркия ёки  бошқа бирон бир АҚШга  иттифоқдош бўлган давлатнинг  ҳарбий салоҳияти ёки жанговар тайёргарлигини сусайтиришга қаратилган эмас", деди Помпео.

Котибнинг қўшимча қилишича, Россия "ўзининг ёвуз ниятли  ҳаракатлари учун" товон тўлаши керак.

Туркия ташқи ишлар вазирлиги санкцияларни қоралади ва АҚШнинг ушбу нодўстона ҳаракатига жавоб беришга ваъда берди. 

"Туркия мазкур  масалани сиёсий тарафкашликсиз объектив ва реал асосда ҳал қилишни бир неча бор таклиф қилган. Биз АҚШни ушбу адолатсиз санкциялар қарорини қайта кўриб чиқишга таклиф қиламиз», дейилади расмий Анқара баёнотида.

Киритилди: 17:11 16.12.2020. Ўқилди: 3091 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда