Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Трампнинг қарорини "бир тийинга олмади"

A A A
АҚШ Трампнинг қарорини "бир тийинга олмади"

Aмерика Қўшма Штатлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Aмерика манфаатларига таъсир қиладиган йиғилишларида қатнашиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолмоқчи.

Ташкилотдан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинганига қарамай, Давлат департаменти "ташкилот маъмурияти даражасида ҳам, техник ва маслаҳат қўмиталарида ҳам" қисман иштирок этиш имкониятини, агар улар кўтарилган масалалар у ёки бу тарзда Қўшма Штатларга тегишли деб ҳисобласалар, сақлаб қолмоқчи.

Ўз навбатида, бу йил "истисно тариқасида" Aмерика Қўшма Штатлари гриппга қарши эмлашлар билан боғлиқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дастурини молиялаштиради ва бунинг учун 40 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Трамп ЖССТни молиялаштиришни тўхтатиши ҳақида маълум қилганди, аммо АҚШ унинг бу қарорини "бир тийинга ҳам олмади". Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу дастур америкаликларнинг хавфсизлиги учун муҳим эканлигини таъкидлади.

Киритилди: 10:27 03.09.2020. Ўқилди: 3506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар