AҚШ Демократик партияси расмий равишда собиқ вице-президент Жо Байденни мамлакат президентлигига номзод сифатида тақдим қилди.
Aмерика оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, коронавирус пандемияси туфайли виртуал форматда ўтаётган партия анжуманида штатлар ва ҳудудлардан келган делегациялар ташкилотларнинг натижаларини эълон қилишди. Ушбу натижаларга кўра Байден партия вакилларидан энг кўп овоз олди.
3 ноябрдаги сайловларда Байденнинг рақиби мамлакатнинг амалдаги президенти Доналд Трамп бўлади.