Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ тарихидаги биринчи мусулмон судья

АҚШ тарихидаги биринчи мусулмон судья

АҚШ тарихида биринчи марта мусулмон судья Сенат томонидан федерал судья сифатида тасдиқланди. Зоҳид Қурайший Нью-Жерси минтақасида ўз вазифасини бошлайди.

У АҚШнинг қарийб 250 йиллик тарихидаги биринчи мусулмон федерал судяси бўлди. Асли покистонлик Зоҳид, Президент Байден томонидан Нью-Жерси округининг судьяси лавозимига тавсия этди ва сенат унинг номзодини тасдиқлади. Миллий хавфсизлик вазирлигининг маслаҳатчиси, 46 ёшли Қурайший 2004 йилдан 2006 йилгача ҳарбий прокурор бўлиб ишлаган.

Ундан сўнг 2008 йилдан 2013 йилгача Нью-Жерси штати Бош прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Шу тариқа АҚШ президенти Байденнинг учинчи федерал судьяси тасдиқланди. Ҳозирда мамлакатда 900 та федерал судья мавжуд. Федерал судьялар, ҳам худди Олий судьялар сингари, умр бўйи ушбу лавозимда қоладилар.

Киритилди: 22:02 11.06.2021. Ўқилди: 2242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!