Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

AҚШ сенаторлари "Apple олов билан ўйнашяпти"

AҚШ сенаторлари "Apple олов билан ўйнашяпти"

AҚШ сенаторлари Apple' компаниясини янги iPhone 14 смартфонида Хитой ишлаб чиқарувчиси YMTC тақдим этаётган чип-хотирадан фойдаланмасликка чақирди, акс ҳолда AҚШ Конгресси компанияни жиддий кузатувга олишини маълум қилди.

"Apple олов билан ўйнашяпти. Aгар бу уни бас қилмаса, унинг фаолияти федерал ҳукуматнинг қатъий назорати остида бўлади. Биз Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилишга, улар бизнинг телекоммуникацион тизимларимиз ва миллионлаб америкаликларнинг телефонларига кира олишларига йўл қўймаймиз", - деди сенаторлар.

Бунга жавобан Apple маҳсулотлари учун YMTC чипларидан фойдаланмаганини, бироқ Хитойда сотиладиган смартфонлар учун бундай имкониятни кўриб чиқаётганини айтди.

YMTC эса бу бўйича ҳеч қандай муносабат билдирмади.

Киритилди: 10:33 15.09.2022. Ўқилди: 5053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!