Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Россияга доллар етказиб беришни тақиқлади

A A A
АҚШ Россияга доллар етказиб беришни тақиқлади

AҚШ президенти Жо Байден ўз фармони билан Россияга доллар сотишни тақиқлади. Aввалроқ Европа Иттифоқи Россияга евро купюраларини олиб киришни тақиқлаганди. Aгар евро мамлакатга келган фуқаролар томонидан шахсий мақсадларда фойдаланилса, истисно қилинган.

Бундан ташқари, Байден Россиядан алкогол, олмос ва денгиз маҳсулотлари импортини, шунингдек, мамлакатга ҳашаматли товарлар экспортини чеклади.

“Ижрои қарори келажакда Россия иқтисодиётининг исталган соҳасига сармоя киритишни чеклаш учун ҳуқуқий асос яратади”, — дейилади Оқ уй баёнотида.

Aввалроқ AҚШ Москвадан нефт, газ ва кўмир сотиб олишдан бош тортганди.

Киритилди: 21:10 12.03.2022. Ўқилди: 3798 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар