AҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Aмериканинг Россиядаги икки бош консулхонасини ёпмоқчи.
Associated Press хабар беришича, Давлат департаменти 10 декабрь куни Владивостокдаги бош консуллик яқинда ёпилиши ва Екатеринбургдаги бош консуллик иши вақтинча тўхтатилиши ҳақида эълон қилди.
Aниқлик киритилишича, ушбу қарор 2017 йилда Россиядаги Aмерика дипломатик ваколатхоналари ходимлари сонининг қисқариши билан боғлиқ.
Шунингдек, дипломатик ваколатхоналар ёпилишининг аниқ вақти ҳали ҳам номаълум бўлганлиги ҳақида хабар берилган.