Америка Қўшма Штатларида Невада федерал суд ҳайъати Россия фуқароси Егор Крючковни кибержиноятни уюштиришга уринишда айблади. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.
Тергов маълумотларига кўра, 27 ёшли Крючков ва унинг шериклари Tesla'нинг компьютер тармоғига зарарли дастурларни киритишни режалаштиришган. Бунинг учун Крючков Невада штатида электр транспорт воситалари ишлаб чиқарадиган Илон Маск компаниясининг ходимига пора беришга уринган. У ходимга миллион доллар тўлашни ваъда қилди. Кибержиноятчилар ўғирланган маълумотдан шантаж қилиш учун фойдаланмоқчи бўлган.
Крючков AҚШга Россия паспорти ва сайёҳлик визаси билан кирди. Федерал қидирув бюроси билан боғланганидан сўнг, Крючков Неваданинг Рено шаҳридан Лос-Aнжелесга жўнаб кетди. У дўстидан мамлакатдан учиб кетиш учун чиптани сотиб олишни сўраган.