Қўшма Штатлар Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатига АҚШ санкцияларидан қочишда ёрдам берган шахсларга санкциялар қўллади.
Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси маълум қилди.
Санкциялар Россия фуқароси Андрей Борисов ва битта Ливан фуқаросига қаратилган. Бундан ташқари, Ливан, Панама ва Туркияда жойлашган тўрт кишига, шунингдек, иккита йирик юк ташувчига санкциялар қўлланилди.
АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати Вашингтон "Эрон ва унинг ишончли кучларига босимни кучайтиришга" умид қилаётганини даъво қилмоқда.
Санкциялар рўйхатига киритилиши АҚШдаги активларни музлатиш ва Америка фуқаролари ва компанияларининг кўрсатилган шахслар билан бизнес қилишини тақиқлашни ўз ичига олади.