Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Россия билан ҳамкорлик қилгани учун Хитой банкларига қарши санкциялар киритиш устида ишламоқда

АҚШ Россия билан ҳамкорлик қилгани учун Хитой банкларига қарши санкциялар киритиш устида ишламоқда

АҚШ Россия билан ҳамкорлик қилгани учун Хитой банкларига қарши санкциялар киритиш устида ишламоқда.

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Вашингтон шу йўл билан Пекиннинг Россия ҳарбий саноатини қўллаб-қувватлашини тўхтатишга умид қилмоқда.

Америка расмийларига кўра, Пекин ёрдами Москвага ўзининг ҳарбий-саноат салоҳиятини тиклаш имконини берди, чунки Хитой Россия Федерациясига электрон схемалар, самолётлар қисмлари, автомобиллар ва станоклар етказиб берувчи асосий давлатга айланди. Банклар Россияга тижорат экспортида асосий воситачи бўлиб хизмат қилади, тўловларни амалга оширади ва мижоз компанияларга савдо операциялари учун кредит беради, дея тушунтиради нашр.

Америка расмийлари долларга киришни йўқотиш таҳдиди ва Европа билан савдо алоқаларининг ёмонлашиши хавфи Пекинни "йўналишни ўзгартиришга" мажбур қилишини кутмоқда. Шу билан бирга, нашр суҳбатдошларининг тушунтиришича, агар дипломатик усуллар Пекинни Россияга экспортини чеклашга ишонтира олмаса, банкларга қарши санкциялар қўллаш “эскалация варианти” бўлади.

Киритилди: 14:46 23.04.2024. Ўқилди: 583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!