Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ режаларини ўзгартирди: Германияда ракета жойлаштириш кечикмоқда

АҚШ режаларини ўзгартирди: Германияда ракета жойлаштириш кечикмоқда

Германия канцлери Фридрих Мерц АҚШ яқин вақт ичида Германия ҳудудида ўрта ва қисқа масофали ракета тизимларини жойлаштирмаслигини тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, бу қарор сиёсий келишмовчиликлар эмас, балки АҚШнинг ўзида бундай қуроллар етарли эмаслиги билан боғлиқ. Айни пайтда бу турдаги ракеталар бошқа ҳарбий операцияларда фаол қўлланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Вашингтон ва Берлин Германияда америкалик қуруқликдан учириладиган ракета тизимларини жойлаштириш бўйича келишувга эришган эди. Бу режа Россия томонидан кескин танқид қилинган.

Гап “Tomahawk”, SM-6 ва гипертовушли “Dark Eagle” каби замонавий ракета тизимлари ҳақида бормоқда. Улар Европада 1987 йилги INF шартномасидан кейин илк бор жойлаштирилиши кутилган эди.

Мерц таъкидлашича, “жараён ҳали тўхтаб қолмаган” — Германия ва унинг ҳамкорлари келажакда бу масалага қайтиш имкониятини сақлаб қолмоқда.

Мутахассислар фикрича, АҚШнинг Европадаги ҳарбий иштирокининг камайиши хавфсизлик тизимига таъсир қилиши мумкин. Шу билан бирга, Европа давлатлари ўз ракета дастурларини ривожлантиришга кўпроқ эътибор қарата бошлаган.

Киритилди: 23:03 04.05.2026. Ўқилди: 155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!